Кевин Де Брюйне учун мавсум муддатидан аввал якунланди
"Манчестер Сити" клуби ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида бошқа майдонга туша олмайди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 27 ёшли бельгиялик футболчининг тизасидаги жароҳати кутилганидан жиддий бўлиб чиқди. У камида бир ой даволанишига тўғри келади.
Маълумот учун, Де Брюйне жорий мавсум “Манчестер Сити” сафида жами 30та ўйинда майдонга тушди ва 5та гол ҳамда 10та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар