Кейинги мавсум Ла Лигада қайси жамоа чемпион бўлиши тахмин қилинди
"Реал Мадрид" янги мавсумда Ла Лига чемпиони бўлиш учун энг яхши имкониятга эга.
"Opta" суперкомпютери маълумотларига кўра, Ла Лиганинг амалдаги ғолиблари ўз чемпионлигини ҳимоя қилиш имконияти 86 фоизга тенг. "Барселона"нинг чемпионликни қўлга киритиш имконияти 10,3% . Каталонияликлар мавсумни 2-ўринда якунлаш эҳтимоли катта (50,6%).
Яна бир нечта жамоаларнинг пешқадамлик имкониятлари билан танишинг:
"Атлетико Мадрид" (2,2 фоиз), "Жирона" (0,8 фоиз), "Атлетик Билбао" (0,3 фоиз) ва "Реал Сосьедад" (0,2 фоиз).
Фикрлар