Кейинги рақиб – “Андижон”!
Россия Премьер-лигаси вакили ЦСКА мавсумнинг иккинчи қисмига пухта тайёргарлик кўрмоқда. “Армиячилар” жамоасидаги легионеримиз Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Осиё кубогида қатнашаётгани доис, ЦСКА йиғинларини ўтказиб юборяпти.
Владимир Федотов шогирдлари қишки йиғиннинг дастлабкисини Абу Дабида ўтади. Ўқув-машғулот йиғинлари Москванинг “Торпедо” жамоасига қарши ўтказилган ўртоқлик учрашуви билан якунланди.
Бу баҳсда ЦСКА футболчилари 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Энди “армиячилар” тайёргарлик машғулотларини Туркияга кўчиради. ЦСКА футболчилари навбатдаги учрашувни 1 февраль куни “Андижон” жамоасига қарши ўтказиши бўлгиланган.
“Андижон” қишки ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Анталияга келди. Клуб матбуот хизмати берган маълумотга кўра, андижонликлар Туркияда ЦСКАдан ташқари Жанубий Корея U-23 терма жамоаси, “Селимбар” ва “Корвинул Хунедора” (Руминия), “Черноморец” (Украина), “Белуса” (Словакия), “Валмиера” (Латвия) жамоалари билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши режалаштирилган.
Фикрлар