Кейлор Навас фаолиятини А серияда давом эттиришга рози бўлди

ПСЖ дарвозабони Кейлор Навас "Наполи"га ўтишга рози бўлди. Бу ҳақда инсайдер ва журналист Николо Скира твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, келишув ижара асосида амалга оширилади. Клублар ўзаро келишиб олишлари керак. Агар ПСЖ Наваснинг маоши бир қисмини тўлашга рози бўлса, футболчи А серия клуби билан шартнома имзолайди.

Париж клуби бош мураббийи Кристоф Галтье янги мавсум асосий дарвозабон Жанлуижи Доннарумма бўлишини айтди. Шу боис, коста-рикалик посбон ЖЧ олдидан бошқа жамоага ўтишни истамоқда.

Маълумот ўрнида, 2021/22 йилги мавсум Навас ПСЖнинг барча мусобақалар доирасидаги 26 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол ўтказиб юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!