Кейлор Навас ҳам Роналдунинг ортидан "Ювентус"га йўл олиши мумкин

Туриннинг "Ювентус" клуби "Реал" Мадрид дарвозабони Кейлор Навасни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Tribalfootball нашри хабар бермоқда.

Унга кўра “кекса синьора” Тибо Куртуа келгач “Реал”да иккинчи рақамли дарвозабонга айланиб қолган коста-рикалик посбонни ўз томонига оғдириб олмоқчи. Хабарларга қараганда туринликлар Навасни қишки трансферлар чоғидаёқ сотиб олишга уруниб кўришади.

Маълумот учун, 31 ёшли дарвозабон жорий мавсум “қироллик клуби” сафида 3та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 5та гол ўтказиб юборди.

Эслатиб ўтамиз, жорий ёзги трансферлар даврида "Ювентус" "Реал"нинг бошқа бир юдузи Криштиану Роналдуни сотиб олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!