Кейлор Навас: Модрич ҳақли равишда энг яхши футболчи деб топилди
Ads

“Реал” Мадрид клуби дарвозабони Кейлор Навас жамоадоши Лука Модрич ҳақли равишда ўтган мавсум Европанинг энг яхши футболчиси деб топилганини айтди.

“Дўстим Криштиану Роналдуга келсак, у ҳамон дунёнинг энг зўр футболчиси. Лекин, Модрич ҳам ушбу совринни ҳақли равишда қўлга киритди. Чунки, у ўз позициясида дунёда тенгсиз”, - дейди Навас.

Эслатиб ўтамиз, хорватиялик футболчи УЕФА томонидан ўтган мавсум қитъанинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.