Кейлор Навасга танқидлар кор қилмайди

Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Кейлор Навас ўзига нисбатан билдирилаётган танқидлар борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Энди биз Испания чемпионатида ғалаба қозониш учун янада кучлироқ киришдик. Мен айни пайтда ўзимни хотиржан ҳис қилаяпман. Танқидлар менга таъсир ўтказолмайди.

Агар, мен ўзимни жамоадаги ўрнимга муносиб деб ҳисобламаганимда, мадридликлар сафини тарк этган бўлардим. Мен ҳар доим, ижобий фикрлашга одатланганман ва “Реал”да узоқ йиллар қолишни мақсад қилганман, – дейди Навас Marca нашрига берган интервьюсида.

Қайд этиш лозим, кеча “қироллик” клуби Мадриднинг “Реал” клуби ўз майдонида “Атлетико”ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!