Кейн Англия терма жамоасида сардорлик боғичига номуносибми?
Англия терма жамоаси собиқ сардори, футболчи Тони Адамс жамоадаги сардор Харри Кейн тўғрисида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бизда яхши футболчилар етарлича. Мен сардорнинг ўзгартирилишини истардим. Кейн 9-рақам эгаси ва бу унинг пенальтидан фойдалана олмагани учун жавобгар эмас, дейишга сабаб бўла олмайди.
Боғичга номзодлар кўп. Мен улар орасида Деклан Райс вариантини ажратиб кўрсатган бўлардим.
Харри келаётган икки катта мусобақада ёрқин ўйин намойиш этишига кафолат борми? Қачон уни ўзгартира олиш даражасига етамиз ўзи?", - деди собиқ футболчи.
Фикрлар