Кейн "Бавария"га ўтиш сабабини айтди

Мюнхеннинг "Бавария" клуби марказий ҳужумчиси Харри Кейн Лондоннинг "Тоттенхэм" клубидан немис клубига ўтиши сабаблари ҳақида гапирди.

Агар олдинга силжишни истасангиз, юқори савияда ишлашингиз керак. Бунинг учун из сдунёнинг энг яхши футболчилари сафида бўлишингиз керак. Чемпионлар лигасида ўйнаймиз ва совринлар учун курашамиз, - дея футболчининг сўзларини келтиради "The Guardian" нашри.

Эслатиб ўтамиз, Кейн ёзги трансфер ойнасида "Бавария" сафига қўшилди. Битим суммаси 100 миллион еврони ташкил этди. Ҳужумчи мюнхенликлар билан 2027 йилнинг ёзига қадар узоқ муддатли меҳнат шартномаси имзолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!