Кейн дунёнинг энг қимматбаҳо футболчиси, Месси тўртинчи ўринда, Роналду эса 24 ...
Ads

CIES Football Observatory нашрининг талқинига кўра, “Тоттенхэм” клуби хужумчиси Харри Кейн дунёнинг энг қимматбаҳо футболчиси эканлиги маълум бўлди.

Тадқиқот маркази футболчиларнинг ўйин услуби, ёшини, клубдаги, терма жамоадаги чиқишларини ҳисобга оладиган махсус алгоритимдан фойдаланиб дунёнинг қимматбаҳо футболчиларини аниқлашди.

Маълумот учун, 5 карра “Олтин тўп” соҳиби Криштиану Роналду  24-ўринни эгалаб турибди.

Қўйида кучли ўнталик билан танишишингиз мумкин:

  1. Харри Кейн («Тоттенхэм») – 201,2 миллиона евро
  2. Неймар (ПСЖ) – 195,7
  3. Килиан Мбаппе (ПСЖ) – 186,5
  4. Лионель Месси («Барселона») – 184,2
  5. Мохамед Салах («Ливерпуль») – 171,3
  6. Деле Алли («Тоттенхэм») – 171
  7. Кевин Де Брюйне («Манчестер Сити») – 167,2
  8. Антуан Гризманн («Атлетико») – 164,5
  9. Пауло Дибала («Ювентус») – 164,2
  10. Ромелу Лукаку («Манчестер Юнайтед») – 163,4

Минбар

Барча блоглар