Кейн: Ҳамма бизни кейинги босқичга чиқди деб ўйламоқда, аммо ҳали олдинда Дортмунддаги ўйин бор

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Бу меҳмонда кечадиган навбатдаги қийин ўйин бўлади. Биз сўнгги йилларда бу ерда бир неча бор ўйнадик. Дортмундда ажойиб мухлислар бор. Тўғри, 3:0 ҳисобидаги устунлигимиз бор ва барча бизни кейинги босқичга чиқди деб ўйламоқда, аммо ҳали олдинда Дортмунддаги ўйин кутиб турибди", - деди англиялик форвард.

Эслатиб ўтамиз, "Уэмбли"да кечган дастлабки қарама-қаршиликда "шпорлар" 3:0 ҳисобида зафар қучган эдилар. Жавоб баҳси эса эртага Тошкент вақти билан соат 01:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!