Кейн келса, Шупо-Мотинг кетади

“Бавария” Харри Кейн сотиб олишга ҳаракат қилаётгани ҳақида миш-мишлар пайдо бўлди. Агар ушбу трансфер амалга ошса, клубни Эрик Шупо-Мотинг тарк этади, дея хабар бермоқда “Sky Sport” нашри.

Манбанинг таъкидлашича, футболчи жамоанинг асосий ҳужумчиси бўлишни истайди. “Бавария”нинг у билан шартномани узайтириш бўйича музокаралари тўхтаб қолган. 33 ёшли форвард келаси ёзда эркин агентга айланиши мумкин.

Шупо-Мотинг ушбу мавсум немис клуби таркибида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 3 та ассист амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!