Кейн Лэмпарднинг рекордини такрорлади
Ads

Англия терма жамоаси форварди Харри Кейн пенальтиларни аниқ амалга ошириш бўйича терма жамоаси рекордини такрорлади.

Gracenote Live нашрининг ёзишича "Тоттенхэм" аъзоси шу кунгача Англия терма жамоаси сафида 9 та 11 метрлик зарбани голга айлантирган. Бу борадаги рекорд Фрэнк Лэмпардга тегишли эди. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, навбатдаги пенальтидан уриладиган гол Кейнни мутлақ рекордчига айлантиради.

Маълумот учун, Харри Кейн Англия терма жамоаси сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Лэмпард эса 1999-2014 йилларда терма жамоада ўйнаган.