Кейн ўзининг энг яхши натижасини такрорлади
Ads

Бундан бироз олдин Англия Премьер-лигаси 28-туридан ўрин олган “Кристал Пэлас” ҳамда “Тоттенхэм Хотспур” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Ушбу ўйиннинг 88-дақиқасида Харри Кейн томонидан киритилган ягона гол “шпорлар”га ғалаба келтирди.

Бугунги гол англиялик форварднинг бу мавсумда киритган 35-голи бўлди. Шу тариқа, ўзининг энг яхши натижасини такрорлади. Аниқроғи, Кейн ўтган мавсумдаги каби 35 та гол киритишга эришди.

Шунингдек, мазкур гол Кейннинг клуб футболида киритган 150-голи бўлди.