Кейн "Тоттенхэм"дан Европа грандига ўтиши мумкин
Ўтган ёзда "Бавария" Роберт Левандовскини сотиб юборди, бироқ клуб ҳалигача бошқа марказий ҳужумчи харид қилгани йўқ. Юлиан Нагельсман шунга амин бўлдики, жамоага марказий ҳужумчи керак. Шу боис, раҳбарият футболчи қидиришни бошлаб юборди. Хабарларга кўра, "немис машинаси" ҳозирда "Тоттенхэм" форварди Харри Кейннинг ҳаракатларини кузатиб бормоқда. "Sky Germany" нашрида ёзилишича, "Бавария" ёзги трансфер ойнаси пайтида англиялик фуболчини ўз сафига қўшиб олади.
Бир неча ой олдин “Бавария” Ҳарри Кейннинг агентлари билан алоқага чиққан, бироқ ҳужумчи “Тоттенхэм”ни тарк этишни истамаган. Мавсум якунида мюнхенликлар яна шу трансфер борасида ишламоқчи.
Маълумот ўрнида, 29 ёшли Харри Кейн 2022/2023 йилги мавсумда 15 та ўйинда 10 та гол урган.
Фикрлар