Кейн “Тоттенхэм”дан кетадиган бўлди

“Тоттенхэм”нинг кейинги йиллардаги энг зўр ҳужумчиси Ҳарри Кейн жамоасини ўзгартиришга қарор қилди.

27 ёшли ҳужумчи ҳарчанд уринмасин, Жозе Моуриньо жамоаси билан бирор соврин ютишни уддалай олмаётганидан норози бўлмоқда. Аслида жорий мавсумда “Тоттенхэм” чемпионлик учун курашиши кутилганди. Амалда эса, Моуриньо шогирдларига ғалаба йўлини топиб беролмади.

Шунга қарамай, Ҳарри Кейн клубдан осонликча кета олмайди. Аввалроқ, клуб раҳбарияти унинг кетишига қарши эмаслигини, бироқ оладиган клуб 150 миллион фунт тўлаши шартлигини маълум қилганди. Бу суммани кўтарадиган клуб йўқ.

“Тоттенхэм”да 2011 йилдан буён тўп тепаётган Кейннинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзигача имзоланган. Машҳур ҳужумчи жорий мавсумда барча турнирларда 39 та ўйинда қатнашиб, рақиблар дарвозасига 26 та тўп киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!