Кейн учун курашга яна бир супер клуб қўшилди
Англия терма жамоаси ва "Тоттенҳэм ҳужумчиси Харри Кейн ПСЖга ўтиши мумкин. "Sports Zone" нашри хабарига кўра, Париж клуби хўжайини Носир Ал-Хелайфи 29 ёшли футболчининг оиласи билан учрашган.
ПСЖ ушбу ёзда инглиз футболчисини сотиб олмоқчи. Трансферни испаниялик мутахассис Луис Энрике маъқуллаган, у яқин кунларда жамоа бош мураббийи лавозимини эгаллайди.
Кейн учун курашда ПСЖнинг асосий рақиблари "Манчестер Юнайтед" ва "Бавария" ҳисобланади.
Ҳаррининг "шпорлар" билан шартномаси келаси ёзгача амал қилади. Форварднинг трансфер нархи 90 миллион евро.
Фикрлар