Кейннинг "Манчестер Сити"га ўтиши "Барселона"ни "муаммодан" ҳалос қилиши мумкин
“Барселона” ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо яна Англия премьер-лигасига қайтиши мумкин.
Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга қараганда, 29 ёшли бразилиялик футболчи “Тоттенхэм”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолган. Агар Харри Кейн “Манчестер Сити”га кўчиб ўтса, у ҳолда “шпорлар” айрим позицияларга кучли футболчиларни жалб этади. Улар орасида Коутиньонинг номзоди ҳам бор.
Коутиньонинг агенти Киа Журабчиан аллақачон “Тоттенхэм” вакиллари билан учрашган.
Филиппе ўтган мавсум Ла Лигада 12 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйди.
Коутиньо учун АПЛ бегона эмас. У 2013-2018 йилларда “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилган.
Фикрлар