Кейта “Лацио”дан кетмоқчи
Римнинг “Лацио” клуби ҳужумчиси Бальде Кейта қишки трансфер пайтида ўзига янги жамоа изламоқчи.
Il Tempo нашрининг маълумотларига кўра, римликлар сенегаллик форвардга йилига 1,5 миллион евро маош таклиф қилаётган бўлса ҳам, у “Лацио” билан шартномани узайтиришни истамаяпти.
Айтиш керакки, “лочинлар” 21 ёшли футболчини фақат яхши таклиф бўлсагина қўйиб юбориши мумкин. Маълумотларга кўра, Рим клуби Кейтани 25 миллион евродан камига сотмоқчи эмас.
Фикрлар