Асосий мазмунга ўтиш

Бошқалар

Киберспорт. EA Sports янги мавсумдан бошлаб Ла Лиганинг титул ҳомийсига айланади

Мусобақа номи ҳам ўзгаради.

EA Sports 22/23 мавсумдан бошлаб Ла Лиганинг титул ҳомийсига айланади. Испаниянинг энг юқори футбол лигаси ЛаЛига EA Sports деб номланади. Бу ҳақда чемпионат расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Marca хабарига кўра, томонлар ўртасидаги шартнома 5 йилга мўлжалланган. Electronic Arts компанияси бунинг учун Ла Лигага йилига 30 миллион евро тўлайди. Шунингдек, Испания чемпионати ўз номини Ла Лигадан Ла Лига EA Sports га ўзгартиради ва Electronic Arts брендингидан ҳам фойдаланилади.

Аввалроқ Electronic Arts компанияси ўзи ишлаб чиқарадиган FIFA23 футбол симуляторида Россия терма жамоаси ва Россия клублари бўлмаслиги маълум қилган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ