“Kicker”: Левандовскини энди Германияда энг зўри эмас
Германиянинг етакчи журнали “Kicker” узоқ йиллардан бери Бундеслиганинг “энг яхши футболчиси”ни аниқлаб келади. 2020 ва 2021 йилларда Роберт Левандовски овоз бериш натижасига кўра, катта фарқ билан ғолиби бўлган эди. Бу сафар польшалик ҳужумчи 128 овоз билан иккинчи ўринни эгаллади. Германиянинг 2021/22 йилдаги “энг яхши футболчиси” эса “РБ Лейпциг” аъзоси Кристофер Нкунку бўлди. Франция терма жамоаси ҳужумчиси 134 та овоз тўплади.
Кристофер Нкунку 2019 йилнинг ёзидан буён “РБ Лейпциг” шарафини ҳимоя қилиб келади. Ўшандан бери у “буқалар” сафида 136 та ўйин ўтказиб, 45 та гол ва 47 та голли узатмани амалга оширган. “Transfermarkt” портали 24 ёшли Нкункуни 80 миллион еврога баҳоламоқда.
Олдинроқ, унга Мадриднинг “Реал” клуби қизиқиш билдиргани ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. Бироқ футболчи Бундеслигада қолишга қарор қилди.
Фикрлар