Кикбоксчиларимиз Туркиядаги нуфузли халқаро турнирда иштирок этишмоқда

Бугун Туркиянинг Истанбул шаҳрида спортнинг кикбокс тури бўйича 7-халқаро Туркия Очиқ кубоги мусобақасига старт берилади. Унда Ўзбекистон кикбокс терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этади.

Шу мақсадда яқинда мамлакатимиз кикбоксчилари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропортидан Истанбул шаҳрига учиб кетишди.

12-15-май кунлари ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида бўлиб ўтадиган ушбу нуфузли мусобақада жаҳоннинг 50дан ортиқ давлатидан жами 3 300 нафар спортчи ғолиблик учун баҳс олиб бориши кутилмоқда. Унда Ватанимиз шарафини 62 нафар спортчи 6 та йўналишда ҳимоя қилишади.

Шунингдек, мамлакатимиз спорт делегасияси таркибидан тренерлар, ҳакамлар, кузатувчилар ва делегация расмийларини қўшиб ҳисоблаганда жами 75 киши ўрин олган.

Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!