Кикбоксинг бўйича "Uzbekistan open" халқаро турнирининг профессионал жанглари олдидан “face to face” маросими ўтказилди (фотогалерея)

Жорий йилнинг 30 июнь 3 июль кунлари пойтахтимиздаги Юнусобод спорт мажмуасида кикбоксинг бўйича анъанавий Uzbekistan open очиқ турнири  бўлиб ўтмоқда. Иккинчи маротаба ташкил этилаётган Халқаро турнирда бир қатор хорижий давлатлардан ташриф буюрган спортчилар хам ўз имкониятларини синаб кўришмоқда.

Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган мусобақада 22 мамлакатдан 2000 га яқин мохир кикбокс устаслари ғолиблик учун баҳс олиб боришмоқда. 10 ёшдан 40 ёшгача бўлган спортчилар жами 220 та вазн тофасида шиддатли жанг олиб боришмоқда. «Кикбоксинг спорт турининг татами, ринг, профессионал, кўргазма каби 7 та йўналиши бор. «Uzbekistan open» халқаро турнири 6 та  яъни point fighting,lite contact, , kik lite, lou kik, ful contact, K1 йўналишларида бўлиб ўтади.

Турнир давомида профессионал жанглар ҳам ўтказилади.  3 июль куни 4 та жанг бўлиб ўтади ва унда юртимиз номидан 4 нафар спортчи профессионал йўналишда кураш олиб боради. Бугун ушбу профессионал жанглар олдидан вазн ўлчаш ва “face to face” маросими бўлиб ўтди.

Қуйида ушбу маросимдан олинган энг сара фотосуратларни томоша қилинг:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!