Кикбоксинг: ҳамюртларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди

Пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуасида ўтказилган кикбоксинг бўйича “Uzbekistan Open” II-халқаро турнири ўз якунига етди. Мусобақада дунёнинг 22та мамлакатидан 2 минг нафарга яқин спортчи ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Ҳамюртларимиздан -52 кг вазн тоифасида рингга чиққан Назарбек Маҳмудов ҳиндистонлик Дас Ишанни, Лазизбек Бегматов (-57 кг) қозоғистонлик Талгат Букбассаровни, Ислом Турсунқулов (-67 кг) қирғизистонлик Эрлан Байзаковни, Умар Алибеков (-71кг) туркиялик Ҳакан Карагозни мағлубиятга учратиб, халқаро турнир ғолибига айланишди. Энг оғир, яъни +91 кг вазн тоифасидаги финал жангида эса икки нафар вакилимиз Сулаймон Солиҳов ҳамда Бекзод Равшанов тўқнаш келишди ва унда омад Солиҳовга кулиб боқди.

Қолган вазн тоифаларида эса иорданиялик Адай Алмахармен (-63,5 кг), туркманистонлик Гочмират Жуманиёзов (-75 кг), қозоғистонлик Ботирхон Қуандиқов (-67 кг), қирғизистонлик Адилет Бекжан уулу (-75 кг) олтин медални қўлга киритди.

Якунда умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон кикбоксчилари 10 та вазндан 5 тасида ғолиб чиққан ҳолда умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллашди. Қозоғистон терма жамоаси 2-ўринни банд этган бўлса, кучли учликка Қирғизистон терма жамоаси якун ясаб берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!