Кико Касильяни 8-12 ўйинлик четлатиш кутмоқда
"Лидс" дарвозабони Кико Касильяни "Чарлтон"га қарши ўйинда Жонатан Лекони расизмга билан боғлик сўзлар билан ҳақоратлагани учун узоқ вақтлик четлатиш кутиб турибди, дея хабар бермоқда Daily Mail.
Сентябрь ойида бўлиб ўтган келишмовчиликни Англия футбол ассоциацияси ўрганиб чиқди ва Касильяни ўйиндаги расизмга боғлиқ ҳаракатларини ўрганиб чиқди ва уни айбдор деб топди.
Унга нисбатан далиллар асосли деб топилди. Энди Касильяни 8-12 ўйинлик дисквалификация кутиб турибди. Бу ҳақдаги федерациянинг баёноти чоршанба куни эълон қилинади.
Фикрлар