Килиан Мбаппе ўз фаолиятидаги энг яхши ўйинни айтди
«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўз фаолиятидаги энг яхши ўйин ҳақидаги саволга жавоб берди. У бу борада «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилган давридаги бир учрашувни алоҳида таъкидлади.
«Каръерамдаги энг яхши ўйин? «ПСЖ» таркибида «Барселона» дарвозасига урган учта голим», - деди Мбаппе.
Эслатиб ўтамиз, Килиан Мбаппе 2021 йил февраль ойида «ПСЖ» сафида «Барселона»га қарши ўйинда хет-трик қайд этган эди. Ўша баҳсда парижликлар каталонияликлар устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Фикрлар