Ким ғолиб бўлади: Алекс Перрейрами ёки Сирил Ган?
Оғир вазнда амалдаги UFC чемпиони Том Аспиналл бразилиялик Алекс Перрейра ва Франция вакили Сирил Ган ўртасидаги жанг учун ўз прогнозларини билдирди.
"Перрейра ўрта ва ярим оғир вазнда яхшигина кучга эга, бироқ бразиялик, одатда, у ерда анча кичикроқ йигитлар билан жанг қилган. "Поатан" йириклиги боис рақибларини нокаутга учрата олган. Лекин Ганнинг габорити анча катта. Оғир вазнига қарамасдан, жуда ҳаракатчан ҳамдир.
Шундай бўлса-да, Сирилнинг "лоукик"лардан ҳимояси унчалик яхши эмас. Алекс Перейра эса лоукикларни йўллаш бўйича ажойиб мутахассис. Ҳозир ғолибни тахмин қилиш қийин. Менимча, Ган очколар эвазига ғалаба қозонади", - деди англиялик.
Эслатиб ўтамиз, Сирил Ган (13-2-1 N/C) ва Алекс Перрейра (13-3) тўқнашуви 15 июнь куни "UFC White House" турнирида ўтказилади.

Фикрлар