Ким ҳақ? Шомуродов масаласида

Элдор Шомуродов ўзбекистонлик футбол мухлислари узоқ вақт кутган Европанинг кучли бешлик чемпиноатларида ўз ўрнини топиб, ўзбек футболи салоҳиятини намоён эта оладиган ҳозирча ягона футболчимиз ҳисобланади.

Қолган ўйинчиларимизни камситмаган ҳолда шуни таъкидлаш лозимки, айни пайтда европалик скаутлар эътиборини торта оладиган бошқа футболчимиз кўзга кўринмаяпти. Ўзбекистонлик чарм тўп усталари учун Европа бу Россия ва Беларусь бўлиб қолмоқда. Ҳатто Россия чемпионатидаги легионерларимиз ҳам юқори лигада жамоаларида ўзига жой очишга қийналмоқда.

Ўзбекистон футболчиларининг бозори Жанубий Корея ва араб мамлакатлари бўлиб қолди. Таиланд, Индонезия, Малайзия каби давлатларга йўл олаётган вакилларимизни ўз олдига юксак мақсадларни қўйган футболчилар, деб эътироф этолмаймиз.

Шомуродов “Женоа”да яхши ўйнаяпти. Ҳар ҳолда иккита мураббий даврида ҳам бошланғич таркиб ўйинчиси эканини исботлаб қўйди. Имкон қадар жамоа голларида иштирок этмоқда, ҳимояга ёрдам беряпти, хуллас, қўлидан келганини қилмоқда.

131920275_4147684845242404_7931899221743243619_o_1

“Женоа” мухлислари Элдор Шомуродовнинг ўйинини баҳолашда иккига бўлиниб қолганини таъкидлаш лозим. Аксарияга ўзбек легионерининг хатти-ҳаракатлари маъқул келмоқда. Бироқ, Элдордан кўпроқ натижа, гол ва самара кутаётган ашаддий мухлислар ҳам кам эмас. Улар орасида Шомуродовни танқид қилаётганлари ҳам топилади.

Эътиборингизга италиялик мухлисларнинг Элдор Шомуродов ҳақидаги салбий ва ижобий муносабатларни ҳавола этамиз.

Luana Corradino:

Ҳозир Маттиа Дестро ва Горан Пандев сафга қайтганидан кейин, Шомуродовни ўйнатишда бирор мантиқ кўрмаяпман. Бу ўйинчи ярим йил давомида ўзидан кутилган ўйинни намойиш қила олгани йўқ.

Alhaji Bello: (Luana Corradino изоҳига жавобан)

Фикрингга қўшиламан. 14 та ўйинда 2 та гол жуда кам. Дестро 16 та баҳсда 7 та тўп киритди.

Simone Zurro: (Alhaji Bello изоҳига жавобан)

Футболчининг майдондаги функциялари фақат гол уриш билан чекланмайди. Шомуродов гол уришдан ташқари ҳам жамоага жуда кўп ёрдам беряпти. “Кальяри” билан бўлган ўйинда сизлар мақтаётган Дестронинг гол уриши учун барча ишни Шомуродов амалга ошириб берди.

Alessandro Fusco (Simone Zurro фикрига жавобан)

“Кальяри” билан бўлган баҳсда Элдор бир жуфт қулай вазиятни ҳам йўққа чиқариб, гол ура олмади. Унинг ютуқлари ўйинда йўл қўяётган камчиликларини ёпа олмайди.

130705889_4124083170935905_5884464407364843743_o_1

Manuela Leli:

Элдорга яна вақт керак. У кўп фойда келтиряпти. Яқинда ўзи ҳам кўп гол ура бошлайди.

Alessandro Paffi:

Шомуродовда яхши ўйнаб кетиш учун имконият етарди. Ҳали мавсумнинг ярми олдинда.

Gianluca Pertoso:

Кейинги пайтда Шомуродов гол уриш мумкин бўлган кўп вазиятларни барбод қиляпти. Агар шу имкониятлардан тўғри фойдаланганида голли сони Дестроникидан кўп бўларди. Менимча, Шомуродов марказий ҳужумчи амплуасига тўғри келмаяпти. У қанотдан ҳужум уюштириши керак.

Alex Rossi:

Шомуродов жуда кўп меҳнат қиляпти. Лекин ҳужумда рақиб дарвозасига етарлича хавф сола олмаяпти.У ўз имкониятларидан унумлироқ фойдаланиши керак.

136408860_4200333049977583_658990084632388806_o

Ҳурматли мухлислар, Элдор Шомуродовнинг ўйини борасида сизнинг фикрингиз қандай?

Шомуродов – “Женоа”нинг яширин қаҳрамони!

“Женоа”га ғалаба келтирган голли вазиятни Шомуродов яратди!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Marufjon
26/01/2021 10:49
Элдорнинг харакати ва жамоага келтираётган фойдаси яхши лекин хужумчи яхши бахоланиши учун гол уриши керак. Гол уришда эса Элдорнинг шунчаки омади чопмаяпти. Кейинги ўйинларда Элдор майдонга чиқишдан олдин омад билан ярашиб дўстлашиб чиқса хаммаси биз кутгандек бўлади. Ва танқид қилаётганлар хам олқишлашни бошлашади. Шу ўринда мен хам Элдорга чин дилдан омад тилайман.
Даврон Курбанов
26/01/2021 10:37
Shomurodov genoaning gollarini yuzaga keltirishda katta yordam berayapti.
Дилшод Даврлнов
26/01/2021 10:13
Элдор аник зарбани мукаммалаштир Жарима майдонидаги аник зарбаларни аник голи зарба булишига харакат кил Сен зур уйнаяпсан факат ГОЛ уришинг керак Сенга ОМАДОМАДОМАД ГОЛГОЛГОЛ
Mirshohid Mirvohidov
26/01/2021 21:06
Italiyaliklar to'g'ri aytmoqda 14ta oyinda 2ta gol hujumchi uchun kamlik qiladi, samaradorlik,sovuqqonlik, aniq zarbalar yetishmayapti, shu ustida ko'proq ishlasa agar, u superklublardan biriga o'tishi aniq
Mirshohid Mirvohidov
26/01/2021 21:06
Italiyaliklar to'g'ri aytmoqda 14ta oyinda 2ta gol hujumchi uchun kamlik qiladi, samaradorlik, aniq zarbalar yetishmayapti, shu ustida ko'proq ishlasa agar, u superklublardan biriga o'tishi aniq
Sardor Sayfullayev
26/01/2021 12:42
Jenoani Benzemasi boʻlib qolmasa yaxshi!
Doniyor Kuldoshov
26/01/2021 12:23
Элдордан ҳар ўйинда бир гол кутаман. Агар шуни кейинги ўйинларида йўлга қўйса, АПЛ клублари қизиқиши табиий...

Бу дегани Дунё нигоҳи билан юзма-юз келиш...

Ман ЖЕНОА деган клубни ўйинларини кўрмас эдим, фақат АПЛ эди. Энди Элдор бошқа клубларга ўтиб кетгунча ЖЕНОА мухлиси бўлиб қолмасам бўлгани.

Минбар

Барча блоглар