Шомуродов – “Женоа”нинг яширин қаҳрамони!

“Женоа” муваффақиятларига катта ҳисса қўшаётган Элдор Шомуродов мураббий ва мутахассислар ишончини оқлаш баробарида мухлисларнинг қалбидан ҳам тобора чуқурроқ жой олмоқда.

Ўзбекистонлик ҳужумчи генуяликларнинг “Кальяри” устидан қозонган ғалабасида ҳам энг муҳим ишни амалга оширди. Элдор рақиб жарима майдончаси ичида икки ҳимоячини доғда қолдириб, голли вазият яратди ва Маттиа Дестронинг ягона голи мезбонларга қимматли уч очкони келтирди.

Шомуродов учрашувда 76 дақиқа ҳаракат қилди. Бу вақт мобайнида фаол ўйини билан ажралиб турган бўлса-да, шу куни рақиб дарвозасини ишғол қилиш унга насиб қилмади.

Албатта, ҳамюртимизнинг “Женоа”даги ўйинлари мухлисларга маъқул бўлмоқда. Бироқ, Элдордан бандан-да яхши ўйнашни, кўпроқ гол уришни талаб қилаётган ишқибозлар ҳам йўқ эмас.

136523998_4200333116644243_390813031392858875_o

Анъанага биноан, эътиборингизга фубол мухлисларининг “Женоа” – “Кальяри” учрашувидан кейин Элдор Шомуродов ҳақида билдирган фикрларини ҳавола этамиз.

Fabrizio Canestrari:

Жамоа ривожланмоқда. Маттиа Дестро жароҳатдан тузалиб, майдонга қайтди ва гол урди. Лекин асосий ишни қилган ҳужумчини унутманг. Шомуродовсиз биз гол ура олмасдик!

Stefano Linelli:

Элдор Шомуродов ва Маттиа Дестро бирга ўйнаганида бизнинг жамоамиз ғалаба қозонмоқда.

Alex Bastianelli:

Шомуродов жуда фойдали ўйнаяпти, лекин унинг ўзи ҳам гол уриши керак. Бу ўйинда унда бир нечта вазият бўлди, лекин тўп дарвозага кирмади.

Elton Vrioni:

“Эл Узбеко” яна бир гол келтирган пасни амалга оширди. Жорий мавсум ҳисобидан бу учинчиси. Бу ҳамма ҳам эътибор қилмайдиган статистика. Шу туфайли кўпчилик Шомуродовнинг жамоага келтираётган фойдасини пайқамай қоляпти.

Giacomo Giusto: (Elton Vrioni фикрига жавобан)

Энг муҳими, буни Давиде Баллардини юқори баҳоламоқда ва шунинг учун ҳам Шомуродовга бошланғич таркибдан жой беряпти.

Matteo Tomassi:

Ўзбек футболчиси кейинги пайтда кўп имкониятларни кўкка совуряпти. Агар у ҳужумда барқарорликни оширмаса, захирага ўтириб қолиши мумкин.

002328_m

Nicola Carbone:

Жамоанинг ўйини тобора яхшиланиб бормоқда. Лекин айрим ўйинчиларнинг ўсиши тўхтаб қолгандек. Биз Давиде Дзаппакоста ва Элдор Шомуродовни катта умидлар билан трансфер қилганмиз. Улар буни оқлаши керак.

Paris Emanuele:

Шомуродов яна яширин қаҳрамон бўлди, ҳали уни қўлдан чиқарилган имкониятлар учун танқид қилишади. Лекин Элдор жуда кўп фойдали ишларни бажарди, Кевин Стротманни зўр позицияга олиб чиқди ва у Маттиа Дестрога голли пас берди. Голли вазиятни Шомуродов яратди!

“Женоа”га ғалаба келтирган голли вазиятни Шомуродов яратди!

Элдор бугун гол уришга тайёр!

“Женоа” мухлислари Шомуродовдан ўзбекча хет-трик талаб қилмоқда!

Шомуродов “Ювентус”га трансфер қилинадими? “Женоа” президенти жавоб берди

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Doniyor Kuldoshov
26/01/2021 12:28
Албатта, ҳамюртимизнинг “Женоа”даги ўйинлари мухлисларга маъқул бўлмоқда. Бироқ, Элдордан бандан-да яхши ўйнашни, кўпроқ гол уришни талаб қилаётган ишқибозлар ҳам йўқ эмас.

Анада ўша МУХЛИС, дардимни кимга айтай...

Минбар

Барча блоглар