Киммих Испаниянинг Кабо-Вердега қарши дуранги ҳақида фикр билдирди
Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Йозуа Киммих Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Испания термаси Кабо-Вердега қарши ўйинда дуранг қайд этгани (0:0) юзасидан фикр билдирди.
«Бугунги кунда ўйинларда ғалаба қозониш тобора қийинлашиб бормоқда. Илгари "кичик" ҳисобланган терма жамоалар ҳам техник жиҳатдан, ҳам тактик томондан анча ўсди. Масалан, Кюрасао бизга қарши жуда яхши футбол кўрсатди, мен улардан кўпроқ узун паслар кутагандим. Гаити – Шотландия учрашувини ҳам томоша қилдим, улар ҳам муносиб ўйнадилар. Энди бундай рақиблар билан ўйнаш осон эмас. Катта терма жамоалар шундай ўйинларни ютиш учун янада кучлироқ бўлиши керак. Бу эса биз Кюрасаони 7:1 ҳисобида мағлуб этганимиз ҳали ҳеч нарсани кафолатламаслигини кўрсатади. Бундай натижага эришиш учун қаттиқ меҳнат қилиш талаб этилади», — деди Киммих матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги навбатдаги ўйинда Германия терма жамоаси Кот-д’Ивуар терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Фикрлар