Киммих Жаҳон чемпионатидаги энг оғриқли мағлубиятини айтди
Германия терма жамоаси ва мюнхенлик «Бавария» ярим ҳимоячиси Йозуа Киммих 2026 йилги жаҳон чемпионатида Парагвайга қарши ўйиндаги мағлубият ҳақида тўхталиб ўтди.
«Мен учун бу энг оғир мағлубият бўлди. Ҳаммасини қайта ўйлаб чиқишим учун вақт керак бўлди. Жаҳон чемпионатларидан уч марта мусобақани эрта тарк этиш – бу менинг фаолиятимнинг бир қисми. Буни ортга қайтариб бўлмайди, лекин келажакда ҳаммасини яхшироқ қилишимиз мумкин. Мухлисларимизни хурсанд қилиш учун бор кучимизни ишга соламиз», – дея Киммихнинг сўзларини келтиради Bayern & Germany.
Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоаси жаҳон чемпионатининг 1/16 финалида Парагвай миллий жамоасига сенсацион тарзда мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этганди (1:1, пенальтилар сериясида – 3:4).

Фикрлар