Киммих Нагельсманнинг бўшатилишида жамоани айби бор деб ҳисоблайди
"Бавария" футболчиси Жошуа Киммих Германия - Перу учрашувидан кейин Нагельсманн ҳақидаги саволларга жавоб берди.
"Мураббийнинг ўзгариши доимо умидсизликка олиб келади. Сабаби, бу бизнинг ёмон ўйин кўрсатаётганимизни ва натижалар раҳбариятни қониқтирмаётганини билдиради. Агар буни акси бўлганида, Юлиан ишдан бўшатилмас эди", - деди ярим ҳимоячи.
Киммих айни дам миллий терма жамоаси билан ўртоқлик баҳсларида қатнашмоқда. У Нойер йўқлиги учун вақтинчалик сардор ҳисобланади. Германияни олдинда Бельгияга қарши учрашув кутмоқда.
Фикрлар