Кишини ҳайратга солувчи ҳикоя! Энцо Фернандес 6 йил илгари Мессига қандай хат ёзганини биласизми?

26 ноябрь санасида Аргентина гуруҳдаги иккинчи тур ўйини доирасида Мексика устидан (2:0) ғалаба қозонди. Жамоаганинг ғалабасига Лео Месси ва Энцо Фернандеснинг голлари ҳисса қўшди. Ёдингизда бўлса, бундан 6 йил илгари ҳиссиётларини жиловлай олмаган Месси терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди. Ана ўша пайтда,  ижтимоий тармоқлардан бирида ҳеч кимга таниш бўлмаган 15 ёшлик бола Мессига хат ёзган эди. У термини ташлаб кетмаслигини Леодан илтимос қилиб сўраган эди.

Хатда нималар ёзилган эди?

2016 йилнинг 27 июнь санасида Копа Америка финали бўлиб ўтади. Ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида Месси ва Лукас Бильянинг ноаниқ зарбалари сабабли Аргентина аламли мағлубиятни қабул қилиб олгач, ўша пайтларда “Ривер Плейт” академияси тарбияланувчиси – Энцо Фернандес Мессига мурожаат этади:

“Биз сизни фикрингиздан қайтаришга қодирмизми? Оддий инсонларнинг ноласи сизга етиб борадими? Қандай қилиб, сиз ҳис қилган босимнинг 1 фоизинигина елкамизга олмаган бўлсак. Сиз ҳар куни эрталаб уйғонгач, ойнага боқасиз. Унда, 40 миллион халқнинг талабини бажаришга маҳкум инсонни кўрасиз. Улар сиздан қандай аҳволда эканлигингизни сўрамайди. Соғлиғингиз ва кайфияти билан иши йўқ, аммо катта воқеаларга асос бўлишингизни талаб қилади.

Афсуски, биз сизни супер иқтидор эгаси бўлса-да, оддий инсон эканлигингизни тан олмаймиз. Сайёрамизнинг энг кучли футболчиси бўлсангизда, аввало биз каби иссиқ жон эканлигинзни унутамиз. Ҳар бир мағлубиятдан сўнг, сиз учраётган нафратнинг асл сабаби бошқа эканлигини англамасак ҳам, қолишингизни сўрашга ҳаққимиз борми?

Келинг, мард бўлиб ўзимизга савол берамиз. Биз Леодан талаб қилаётган нарсаларимизни ҳеч бўлмаса бир фоизини ўзимиздан ҳам талаб қиламизми? Оғир ўтган мавсумдан сўнг берилган қисқа таътилда ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилишга сарфлаётганингизни биров билди, биров билмади.

ensi2

Аввало, қандай қарор қабул қилишни сиздан яхшироқ ҳеч ким билмайди. Шундай бўлса-да, кетишдан олдин сўнгги бор ўйлаб кўринг. Инсонлар сиздан олиб қўйган ҳотиржамликни ҳис қилиш мақсадида барчасидан қўл силтаманг.

Менимча, ёшлигингизда терма жамоада тўп суришни орзу қилгансиз. Ҳозир сизни эгнингиздаги кўк-оқ либосни кўрганимизда, бизни қалбимиз ҳаяжонга тўлади. Илтимос, бизни бу бахтдан мосуво қилманг.”

2022 йилнинг сентябрь ойида Энцо Фернандес Аргентина терма жамоаси сафидаги дебют ўйинида майдонга тушди. У бор йўғи 26 дақиқа тўп тепди. Гол ёки ассистни ўз ҳисобига ёздиришни уддалай олмаган эди. Қатардаги мундиалда эса у орзусига етди. Мексикага қарши ўйинда захирадан ўйинга қўшилган Фернандес кумири ташлаб берган тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Бундан 6 йил илгари бошланган ҳикоянинг хотимаси ҳам нақадар гўзал.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Abdulla Hikmatov
30/11/2022 18:46
Yahyoxo'ja har doimgidek zo'r chiqibdi