КК-2017. Аҳмедовнинг жамоадоши финалда Чилини қўллаб-қувватлаш учун Санкт-Петербургга келди

Ҳамюртимиз Одил Аҳмедовнинг жамоадоши Халк Конфедерациялар кубоги финалини томоша қилиш учун Санкт-Петербург шаҳрига учиб келган. Бразилиялик футболчининг сўзларига у бугун Чили терма жамоасига мухлислик қилади.

“Мен Конфедерациялар кубоги финалини томоша қилиш учун кеча Питерга етиб келдим. Ушбу баҳсда Чили терма жамоаси фаворит ҳисобланади ва мен ҳам айнан уларга ишқибозлик қиламан”, - дейди “Шанхай СИПГ” клуби форварди.

Эслатиб ўтамиз, Чили ҳамда Германия терма жамоалари ўртасидаги Конфедерациялар кубоги финали бугун Тошкент вақти билан 23:00да “Санкт-Петербург Арена”да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)