КК-2017. Россия - Португалия ўйинини ким бошқаради?
ФИФА Конфедерациялар кубоги-2017 2 туридан ўрин олган Россия – Португалия термалари ўртасидаги баҳсни бошқариб борадиган ҳакамлар номини эълон қилди.
Ушбу ўйини италиялик Жанлука Рокки бошлиқ ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Ди Либераторе ва Мауро Тонолинилар ёрдам беради. Заҳира ҳаками эса словениялик Дамир Скоминадир.
Видеоассистентлар эса Сандро Рикки(Бразилия) ва Юре Прапротниклардир. Уларга руминиялик Овидиу Хацеган ёрдамлашади.
Мексика – Янги Зеландия ўйинини эса гамбиялик Бакари Гассама бошқариб боради.

Фикрлар