Кланларга бўлинган ПСЖнинг энг катта муаммоси! Эркатой, ўжар ва фаолиятига "тупуриб қўйган" Неймар ҳақида сиз билмаган фактлар

Ҳаддан ташқари юқори баҳоланган иқтидор

Тите Неймарни буюк футболчи, деб атаган. Вингер Бразилия терма жамоаси сафида гол уриш борасида Пеленинг рекордини янгилаш арафасида. Шундай бўлса-да, у 2022 йилги жаҳон чемпионатида фантастик ўйин намойиш этиб, "пентакампеонлар"ни жаҳон чемпиони қилмаса, Пеле, Роналдо ва Гарринча каби афсоналар билан бир қаторда тилга олинмайди. Парижлик тик-токерлар Неймарни жуда яхши кўришади. У ўзини профессионал футболчидек тутмаса ҳам, аслида жуда қобилиятли ва камёб футболчи.

Карнавал - Неймарнинг энг севимли машғулотларидан бири. Бундан ташқари, муҳим ўйинлар олдидан унинг покер ўйнамаслигига кафолат борми? Ахир, у профессионал футболчи. Уйқусизлик унинг майдондаги ҳаракатларига жиддий таъсир кўрсатади. Ҳа, Неймар футбол мухлиси, аммо режим мухлиси эмас.

gettyimages-1228174805-612x612

Шунингдек, жим туриш, сабр ва эҳтиёткорлик масаларида ҳам у устаси фаранг эмас. Бразилияликнинг мана бу фикрига эътибор беринг:

- Сиз бувингизни, болангизни, хотинингизни ва ҳатто ўзингизни туғилган кунингизни нишонлай олмайсиз. Спортчи бўлиш қийин.

Йўқ, спортчи бўлиш аслида жисмонан қийин, аммо ёқимли жараён. Ўттиз ёшда яшаш учун керак бўлган барча нарсага эгасан. Эътибор ва эътирофдан эркаланиб юрибсан ва катта эҳтимол билан 2 йилдан сўнг фаолиятингни якунлайсан. Яхши ўйнасанг, 3 йил ўйнаб беришинг мумкин. Фаолиятингни якунлаганингдан сўнг, ўрта ёшлардаги йигит бўласан. Фақат синглингнинг туғилган кунида эмас, балки хоҳлаган пайтингда ўзинг хоҳлаганингдай яшашинг, дам олишинг ва ҳаётдан завқ олишинг мумкин.

Неймар Роналду билан бир кунда туғилган. Бироқ уни карьерасига бўлган эътибор жиҳатдан Роналду билан таққослаб бўлмайди. Тасаввур қилинг, етти йилдан сўнг Неймар футбол ўйнамоқда! Мен тасаввур ҳам қила олмадим. Бу ҳодиса содир бўлар, аммо 37 ёшида Неймарни Европа жамоаларидан бирида бўлади, деб ҳисобламайман. Уни ПСЖда доимий тарзда профессионалликдаги качилиги учун айблашади. Гап фақат бувисининг туғилган кунини нишонлашида эмас.

default

Тартибсиз ҳаёт

Неймарда спиртли ичимликларга берилиб кетиш ҳолати кузатилмаган. Шундай бўлса-да, баъзан шу каби ҳолатлар ҳам учраб туради. Аслида, бунақа тартибсиз ҳаёт бразилиялик юлдузларда тез-тез юз беради:

Роналдиньо қанчалик иқтидорли ва бетакрор футболчи бўлган бўлса-да, спиртли ичимликларни кўп истеъмол қилиб, тунги клубларга доимий қатнаб, фаолиятининг энг гуллаган даврини барбод қилган.

Гарринча атроф-муҳитга алданиб, ҳаётининг сўнгги йилларини қашшоқликда ўтказди.

Робиньонинг мастликдаги саргузаштлари уни 9 йиллик оғир "саргузашт" томон олиб кетди. У бир қизнинг номусига тегишда айланди.

"Реал" собиқ ҳимоячиси Сисиньо ҳам бир сафар машғулотларга маст ҳолда келган.

Неймарнинг кўплаб адвокатлари ҳамда ПР жамоаси мавжуд. Унинг айблари доим яширилади. Маълумки, кўплаб айбловлар аслида ҳақиқат. Мисол учун, баҳорда чиққан хабарларга кўра, Почеттино Неймар устидан назоратни йўқотган. Бу хабарлар хато эмас, назаримда. Фақат савол туғилади. Ўзи назорат бўлганми?

ПСЖ шайхлари учун 500 миллион еврога тушган футболчи (бонус пуллар ва маошини қўшиб ҳисоблаганда) жорий мавсум ЕЧЛда атиги 2 та голга ассист вазифасини бажарди. Шунингдек, Лига 1 да 22 та учрашувда иштирок этган. Келинг, у аввалги мавсумларда Франция чемпионатининг нечта ўйинида майдонга тушганига разм соламиз.

2020/2021 - 18
2019/2020 - 15
2018/2019 - 17
2017-2018 - 20

Унинг ўрнида айни вақтда "Лейпциг"да муваффақият қозонаётган ПСЖ тарбияланувчиси Нкунку ўйнаши мумкин эди. Ёш француз учун катта пул ҳам талаб қилинмасди. Неймар трансфери ПСЖда ҳеч қачон ўзини оқламаган. Ҳатто у учун сарфланган маблағни инобатга олмасак ҳам.

gettyimages-958341908-2048x2048

Беш йил аввал, ПСЖ Неймар билан шартнома имзолаган. Таниқли француз нашрларининг ёзишича, ушбу келишувда ҳар қандай мураббий учун ноқулайлик туғдирадиган бандлар бор. Унинг иккита шахсий физиотерапевти, иккита шахсий бухгалтери бор. Бундан ташқари, у истаган пайти жароҳатлардан шикоят қилиши мумкин. Энг қизиқарлиларини энди эшитасиз! 

Ажабо! Маълум бўлишича, Неймарга қарши машғулотларда кескин ўйнаш таъқиқланган. Шунингдек, бразилиялик машғулотларда ва ўйин пайти ҳимояга қайтмаслик ҳуқуқига эга. Эсингизда бўлса, у бир сафар мухлис билан уришиб кетган. Шундан сўнг Париж клуби янги шартномада унинг одобли йигит бўлиши учун ойига 541 000 евро пул тўлайди.

Бундан ташқари, "жим юр", деб номланган бонус ҳам мавжуд. Унга кўра, Неймар жамоадошлари ва мураббийларни танқид қилмаслиги учун унга йиллик 6.5 миллион евро пул берилади. Ҳақиқий телбалик, бундай ҳуқуқларга эга инсон ҳеч қачон ўз ишини ситқидилдан бажармайди. Жамоада бир футболчи чексиз кучга эга бўлса, муҳит яхши бўлмаслиги эҳтимоли жуда катта. 

Бетакрор ҳаракатлар эгаси ва кўпчиликнинг севимли футболчиси сўнгги вақтларда фақат кўз ёшлар ҳамда мағлубиятлар билан бирга эсланмоқда. 

photo_2022-06-22_15-46-22

ПСЖга марказий ҳужумчи керак

Неймар қолса, уни қаерга қўйиш керак? Ёзда Скамакка ҳужум марказига олиб келиниши кутилмоқда. Жанлука, Неймар, Месси ва Мбаппе билан биргаликда Париж клуби Европа Чемпионлар лигасида келгуси мавсум ғалаба қозониш талаб қилинади. Шунингдек, майдон марказида креатив Вератти ҳам мавжуд.  Бироқ ПСЖнинг ҳимоясидаги муаммоларни инкор қилиб бўлмайди. Айниқса, Доннарумма бу жамоага ўтганидан афсусда. Умуман олганда, кўпчилик афсусланади.

Неймар "Барселона"га қайтмоқчи эди, бироқ молиявий муаммолар бунга тўсқинлик қилди ва ҳатто бу ҳолат Мессининг режаларини барбод қилди. Айни вақтда у ҳам ПСЖда. Ноиложликдан. Агар имкон бўлса, у албатта каталонияликлар сафида қолган бўларди. 

Кланларга бўлиниб кетган ПСЖни яна бир жамоа қилиш бироз қийин. Неймар ҳам тез-тез лазаретда. Унинг фикрича, бу жараён унинг қанча ухлаши, машғулот ўтказиши ёки нима ичишига боғлиқ эмас.  

Айни вақтда парижликлар натижага эришиш учун форвард ҳамда марказий ҳужумчи харид қилиши лозим. Шунингдек, клуб биринчи имкон бўлиши биланоқ Неймарни сотса керак. Бироқ айни дамда юқори маошли "бош оғриқ" кимга ҳам керак.

0f94d61c236246e01577db4bc83f118d619eaf677176e596003539

Шубҳасиз, Неймар дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири. Бир неча йиллар давомида у Месси ва Роналду билан бир қаторда тилга олинди. Бироқ у мазкур қаторни эрта тарк этди. Иқтидор томонлама бразилиялик вингер ўша икки даҳодан ҳам устун дейдиганлар топилади. Шундай бўлса-да, иқтидорнинг ўзи етарли эмас. Стабиллик, ўз ишига масъулият билан ёндашиш ва яна бир қатор элементлар профессионал футболчи учун муҳим ҳисобланади. Мен юқорида Неймарнинг яхши ҳислатлари ёки жонкуярлиги ҳақида фикрлар ёзишим мумкин эди. Бироқ унда на жонкуярлик бор ва на мақтаса арзигулик яхши ҳислатлар. Ҳозирги Неймарда бор нарса фақат иқтидор. Тобора сўниб бораётган иқтидор. Шу холос! 


             
                                                                 Худайқулов Карим мақоласи
                                            

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!