Клаудио Раньери: Футболда имконсиз нарса йўқлигини
Ads

Мавсум якунлангач “Рома”дан кетган Клаудио Раньери римликларнинг келажаги борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Ҳозир “Рома” ўзига янги мураббий ва спорт директори топиши керак ҳамда уларга бир хил йўналишда ишлашга руҳсат бериши керак. “Рома” кучли тўртлик учун курашиши мумкин. Футбол – бу ажойиб нарса, унда имконсиз нарсанинг ўзи йўқ. Мен буни “Лестер”да исботлаб қўйдим деб ўйлайман. “Рома”га энг яхши тилакларимни тилайман”, - дейди 67 ёшли италиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Рома” ортда қолган мавсум А Серияни 6-ўринда якунлади.