Клооп: "Биринчи бўлимда мавсумдаги энг ёрқин ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп АПЛ доирасида "Тоттенхэм" устидан қозонилган ажойиб ғалабадан сўнг (4:3) фикрларини билдириб ўтди.
Мерсисайдликлар 15-дақиқага келиб 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишди. Бироқ рақибларга дуранг қайд этишига деярли имкон беришди. 93-дақиқада Ричарлисон ҳисобни тенглаштирган бўлса, бироздан кейин Диого Жота мезбонларнинг ғалаба голини киритди.
“Биринчи бўлимда мавсумдаги энг ёрқин ўйинларимиздан бирини кўрсатдик. 39-дақиқада ўтказиб юборилган биринчи голга қадар ажойиб ҳаракат қилдик. Бу ўйиндаги биринчи эпизод бўлиб, жамоамиз ҳимояда тўғри ўйнай олмади.
Жуда ажойиб дуель, одамлар уйга хурсанд бўлиб қайтишади, лекин ҳамма нарса қайғули якунланиши мумкин эди. Мураббий сифатида шуни айтишим керакки, кейинги ўйинда биз янада ишончли ҳаракат қилишимиз керак”, - деди Клопп "Sky Sports" нашрига берган интервьюсида.
Фикрлар