Клопп адолатсизлик қилмайди
“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп ёзда юлдуз футболчиларни олиб келинишига қарши чиқди.
- Дунёда яхши футболчилар кўп. Тимо Вернер ҳам, Кай Хаверц ҳам зўр ўйинчи. Лекин бунақа қиммат трансферларни амалга ошириш учун қулай фурсат бўлиши керак. Ҳозир ундай эмас. Яқинда ҳали футбол ўйнаш-ўйнамаслигимизни билмасдик, - деди Клопп.
Германиялик мутахассиснинг таъкидлашича, футболчилардан маошларини қисқартиришни сўраб, кейин 50-60 миллион еврога янги ўйинчиларни олиш адолатсизликдир.
Фикрлар