Клопп: "Алиссон ва Симон билан иккита биринчи рақамга эга эканлигимни ҳис қилардим"

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Вест Хем"нинг собиқ дарвозабони Адрианнинг трансфери ҳақида фикр билдирди.

32 ёшли дарвозабон Симон Миньоле "Брюгге" билан 5 йиллик шартнома имзолади. Адриан унинг ўрнини эгаллайди.

"Менимча, бу биз учун мукаммал ечим. Иқтидорли ва тажрибали ўйинчи бошқа истеъдодли ва тажрибали ўйинчини алмаштирди.

Жамоада Клопп: "Алиссон ва Симон билан иккита биринчи рақамга эга эканлигимни ҳис қилардим, Адриан билан ҳам ушбу вазиятга ўхшаш бўляпти". Бу муҳим.

Адриан Премьер-Лига билан таниш бўлган дарвозабон. У босим остида ўйнаш тажрибасига эга, у юқори даражадаги ўйинчи.

Симоннинг йўқолишини қоплаш осон эмас: у ақл бовар қилмайдиган профессионал. У жамоага, ҳатто бошланғич таркибга кирмаган тақдирда ҳам ёрдам берган. Адриан ҳақида биз билган ҳамма нарса унинг кучли шахсий фазилатлари ва ажралиб турадиган қобилияти, шунинг учун дарвозабон позицияси муаммойимиз йўқ.

Биз ҳаммамиз у билан ишлашни интизорлик билан кутамиз," - деди Клопп.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!