Клопп “Барселона” футболчисини кутяпти

Агар “Барселона” ва “Ливерпуль” ўзаро келига олса, каталонияликлар ҳимоячиси Самюуэль Умтини фаолиятини Англия чемпионатида давом эттиради.

Рональд Куман “Барселона” келганидан кейин франциялик ҳимоячининг ишлари юришмай қолди. Нидерландиялик мутахассис Умтитининг хизматига эҳтиёж йўқлигини таъкидламоқда.

“Ливерпуль” Виржил ван Дейкнинг жароҳатидан кейин тажрибали ҳимоячи олишга қарор қилган. Аслида Юрген Клоппга Милан Шкриньяр, Хосе Хименес ва Дайо Упамекано номзодлари маъқул келган. Бироқ, бу трансферларни амалга ошириш қийин ва кўп вақт талаб этади.

“Ливерпуль” раҳбарияти ҳимоядаги кемтикни тезроқ ёпиш мақсадида “Барселона”га керак бўлмай қолган Умтитини қишки трансферлар вақтида ижарага олмоқчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар