Клопп бошчилигидаги "Ливерпуль" тарихий рекорд остонасида турибди

  • 15 апрель, 2019, 11:38
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор кеча Англия премьер-лигасининг 34-тур марказий баҳсида “Ливерпуль” ўз майдонида “Челси”ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Tecno

Эътиборлиси бу мерсисайдликлар учун жорий мавсум АПЛдаги 26-ғалаба бўлди. Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра “Ливерпуль” шу тариқа бир мавсумда премьер-лигада ғалаба қозониш бўйича 2013/14 йилги мавсумда ўрнатган тарихий рекордини такрорлади.

Агар Юрген Клопп бошчилигидаги жамоа келаси тур ҳам ғалаба қозонса, бу борада мутлақ рекорд ўрнатиши мумкин. Таъкидлаш керакки “Ливерпуль” АПЛнинг навбатдаги турани 21 апрель куни сафарда “Кардифф”га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!