Клопп бу футболчини "Ливерпуль"да олиб қолмоқчи

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси, 36 ёшли Жеймс Милнер мерсисайдликлар билан шартномасини узайтириши мумкин, чунки амалдаги шартнома жорий мавсум охирида якунига етади, дейди инсайдер Фабрицио Романо.

Манбага кўра, "Ливерпуль" аллақачон футболчи билан боғланиб, унга шартномани яна бир мавсумга узайтириш таклифини билдирган.

Қайд этилишича, бош мураббий Юрген Клопп шахсан Милнернинг «Ливерпуль»даги фаолиятини давом эттиришидан манфаатдор.

Милнер жорий мавсумда премьер-лигада 16 та ўйинда майдонга тушди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!