“Клопп чап қанот ҳимояда ўйнайди, мен эса ярим ҳимояда” - Гвардиоладан хазиломус танқид

Англия Лига кубогининг кейинги босқичига қуръа ташланди. Биз бу босқичда “Манчестер Сити” – “Ливерпуль” қарама қаршилигига гувоҳ бўламиз. Учрашув ЖЧ-2022 финалидан икки кун ўтиб ўтказилиши режалаштирилган. Иккала жамоанинг футболчилари бўлажак баҳсга тайёр бўлмасликлари мумкин. Пеп Гвардиола ўйинда қанақа таркибда ўйнаши ҳақида гапирди.

“Клопп чап қанотда ўйнайди, мен эса ярим ҳимояда”, - дея ҳазилашди испаниялик мураббийи. “Бизда қанча ўйинчилар бўлишини билмайман. Агар уларнинг терма жамоалари гуруҳ босқичидан чиқа олмаса тайёр бўлишади. Аммо кейинги босқичга чиқишса, билмадим.” – деб таъкидлади Гвардиола.

Бу клубларнинг мавсумдаги 3-тўқнашуви бўлади. Олдинги иккита ўйинда “Ливерпуль” ғалаба қозонган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!