Клопп ЕЧЛ янги форматга ўтаётгани ҳақида: "Менга бу фикр ёқмади"

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп Европа чемпионлар лигасининг янги формати ҳақида фикр билдирди. 

"Кўп ўйинлар ўтказиш фикри менга доим маъқул келмаган. Мен аввалроқ УЕФАга Миллатлар лигасидан ҳам воз кечиш кераклигини айтгандим. Бироқ бу ҳақда ҳеч ким ўйлаб ҳам кўрмади.

УЕФА президенти Александр Чеферин менга хабар жўнатди. Унда "футбол мухлислар учун ўйналади. Даромаднинг 93 фоизи клубларга тарқатилади", - деган гаплар ёзилган эди. 

Мен бу мавзуга тайёргарлик кўриб ўтирмайман. Бу ҳақда ўзимнинг шахсий фикрим бор. Чемпионлар лигасидан кўпроқ пул ишлаб, Миллатлар лигасини унутишимиз керак", - деди германиялик мутахассис.

Аввалроқ, УЕФА расмий сайти 2024/2025 йилги мавсумдан бошлаб Чемпионлар лигасида "швейцарча тизим" жорий этилиши ҳақида хабар берганди. Унга кўра, турнирда 32 та эмас, 36 та жамоа иштирок этади. Гуруҳ босқичида ҳар бир клуб 8 тадан ўйин ўтказади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!