Клопп энг катта хатосини тан олди

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп фаолияти давомида ўзи қўлга кирита олмаган футболчи борлигини маълум қилди.

- Менинг энг катта хатоларимдан бери Сон Хин Минни қўлдан чиқарганим бўлган. У ғаройиб футболчи. Сон юксак савиядаги ижрочи.  Уни жаҳон футболининг энг ёрқин юлдузлари қаторига қўшиш мумкин, - деди Юрген Клопп.

30 ёшли ҳужумчи “Тоттенхэм” шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. Кореялик футболчи “шпорлар” сафига 2015 йили олиб келинган.

Сон Хин Миннинг “тоттенхэм” билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг 30 июнигача давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!