Клопп: Енгилмас футболчи пайдо бўлди!

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп жамоа ҳимоячиси Натаниэль Филлипсни мақтамоқда.

24 ёшли футболчи жорий мавсумда ливерпулликлар таркибида барча турнирларда 15 та учрашувда қатнашди. Кам ўйнаганига қарамай, ўзининг бошқалардан устун томонини намойиш эта олди.

- Филлипснинг ишлари юришиб кетди ва унинг ўтмишини инобатга олган ҳолда, ҳозирги фаолияти ажойиб тарзда кечмоқда. У ҳозир “Ливерпуль” сафида Англия премьер-лигаси, Европа Чемпионлар лигасида ўйнамоқда.

Натаниэль дуэлларда, учрашувларда ғалаба қозонмоқда. Унининг “иккинчи қаватдаги” курашлардаги ғалабалари статистикаси премьер-лига тарихида энг яхши кўрсаткич бўлса ажаб эмас. Уни ҳаводаги курашда енгиб бўлмайди, - деди Клопп.

Натаниэль Филлипс “Ливерпуль” тарбияланувчиси ҳисобланади. У фаолияти давомида икки марта Бундеслига вакили “Штуттгарт” ижарага берилган. Ҳозирда Клоппнинг ишонган футболчилари қаторига қўшилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!