Клопп: Фабиньо ажойиб футболчи ва самимий инсон
Ads

 

“Ливерпуль” клуби бош мураббийи Юрген Клопп жамоанинг янги футболчиси Фабиньо ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Бразилиялик 24 ёшли ҳимоячи  тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди ва узоқ муддатли шартномага имзо чекди. Фабиньо 1 июлдан расман мерсисайдликлар сафида ҳаракат қила бошлайди.

“Биз нафақат ажойиб футболчи, балки самимий инсон билан шартнома имзоладик. Уни танийдиган инсонлар билан суҳбатда унинг юқори репутацияга эга экани ва у машғулотларга профессионал тарзда ёндашишига амин бўлдик.

Фабиньо бир нечта позицияда юқори даражада ўйнай олади. Унинг тактик билими ақлли футбол намойиш эта олишини биламиз. У бизнинг жамоа ўйинини яхшилай олади деб ҳисоблайман”, – деди германиялик мутахассис.