Клопп ФИФА, УЕФА ва АПЛни айбламоқда
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп замонавий футболдаги ўйинларнинг кўплигидан норози бўлди.
"Англия футбол ассоциацияси Англия кубоги ва Лига Кубогини ўтказишни хоҳлайди, УЕФА эса миллатлар лигасини ташкил қилди. Аммо хеч ким бў уйинлар қанчалик бош оғриқ эканлиги ҳақида бош қотирмайди.
Шунча ўйинлардан сўнг, етакчи футболчилар юқори савияда ўйнай олмаслигидан, уларнинг кўп жароҳат олишидан хайратга тушамиз. Кўплар буни катта таркиб йиғиб олиш орқали бу муаммони ҳал этиш мумкинлигини айтишмоқда, аммо футбол бу учун мўлжалланмаган.
Бизга бир қанча ечимларни таклиф қилишди, аммо УЕФА, ФИФА, АПЛ бир кун бўлсаям футболчиларни ўйламайди, улар фақат ўз чўнтаклари ғамида юришади," - дея айтиб ўтди Клопп.
Фикрлар