Клопп келса, “Реал”нинг икки юлдузини ҳайдайди

Европа матбуоти таниқли мутахассис Юрген Клоппнинг “Реал” бош мураббийлигига тайинланиш эҳтимоли ошиб бораётганини кенг муҳокама қилишни давом эттирмоқда.

Айни пайтда мадридликларга устозлик қилмаган Альваро Арбелоа илгари юлдузларга тўла жамоалар билан ишламаган. Бу борада тажрибасизлиги муҳим паллаларда панд бериши мумкин.

Зотан, ҳозирнинг ўзида ёш мураббий жамоа етакчиларига етарли даражада таъсир ўткаўа олмаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўла бошлади.

Журналист Экрем Конур маълумотига кўра, агар Клопп келаси ёзда жамоани қабул қилиб олса, асосий таркибдан икки футболчини сотиб юборишни талаб қилади. Булар ҳужумчи Родриго ва ярим ҳимоячи Эдуардо Камавингадир.

Бразилиялик футболчи клубни тарк этишни истамайди, бироқ янги мураббий режаларига мос келмаса, вазиятни ўзгартириш масаласини кўриб чиқиши мумкин. 25 ёшли футболчининг Transfermarkt порталидаги баҳоси 60 миллион еврога баҳоланмоқда.

Эдуардо Камавинга трансферга қўйилган тақдирда унга харидор бўладиган клублар ҳисоб-китобни 50 миллион евродан бошлашигиа тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!